audio

    16+
    Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри
    captcha

    Батафсил: Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри порталида

    Давлат реестрининг мазмуни ва уни юритиш

    Давлат реестри кўчмас мулк, унга бўлган ҳуқуқлар, шунингдек ҳуқуқ эгалари тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базаси тарзидаги тизимлаштирилган маълумотлар тўпламидан иборатдир.

    Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг юзага келишини, бошқа шахсга ўтишини, чекланишини ва бекор қилинишини назарда тутувчи ҳужжатлар ушбу кўчмас мулк ҳақидаги маълумотлар давлат реестрига киритилганидан кейин кучга киради.

    Батафсил: Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 28.11.2022 йилдаги ЎРҚ-803-сон

    Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри (кейинги ўринларда Давлат реестри деб аталади) юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқлари ҳақидаги ахборотнинг расмий манбаси бўлиб, бу ахборотнинг ишончлилиги давлат томонидан кафолатланади. Давлат реестридан электрон шаклда берилган, шунингдек, қоғозда берилган кўчирмалар тенг юридик кучга эга.

    Электрон хизматлар

    Фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи борлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома олиш

    Қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш

    Нотурар объектларини кадастр паспортини шакллантириш ва уларга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш

    Турар-жой объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш

    Турар-жой объектларини кадастр паспортини шакллантириш

    Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйхатидан ўтказиш

    Кадастр объектига тақиқни текшириш

    Кўп йиллик дов-дарахтларга кадастр паспортини шакллантириш ва уларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш

    Кўчмас мулк маълумотларини таҳрирлаш учун ариза бериш

    Бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш

    Бино ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби тўғрисида маълумотнома бериш

    Кўчмас мулк тарихи ҳақида маълумот олиш

    Давлат кадастр реестридан кўчмас мулк бўйича кўчирмани текшириш

     

     
     

     

     

    • view_icon 710
    Охирги янгиланиш: 2023-12-13 10:53:09