audio

    16+
    Байрамлар

    Ўзбекистон ўзига хос анъана ва урф-одатларни асраб-авайлаган жўшқин мамлакатдир. Бу заминда азалдан нафақат ўзбеклар, балки турли миллат вакиллари ҳам яшаб келган. Маҳаллий аҳоли ҳунармандчилик, деҳқончилик, савдо ва чорвачилик билан шуғулланган. Бу омилларнинг барчаси, албатта, ўзбек халқи тарихи ва маданиятида, жумладан, ўзига хос байрам анъаналарининг шаклланишида ҳам ўз изини қолдирган.

    Байрам кунларида энг кучли таассурот қолдирадиган фестиваллар ва кўнгилочар тадбирлар ўтказилади. Зеро, булар ғайриоддий маросимлар, байрам концертлари, ёрқин либослар, бой дастгоҳлар, қадимий анъаналар – юртимизни тўлдирадиган, уни ўзига хос қилиб қўядиган барча нарсалардир.

    Ўзбекистоннинг миллий байрамлари расмий равишда белгиланган байрамлардир. Жумладан, давлат ва халқаро байрамлар: Янги йил, Ватан ҳимоячилари куни, Халқаро хотин-қизлар куни, Наврўз байрами, Хотира ва қадрлаш куни, Мустақиллик куни, Ўқитувчи ва мураббийлар куни, Конституция куни, шунингдек, мусулмон байрамлари санаси ўзгарувчан. 

    • view_icon 904
    Охирги янгиланиш: 2023-01-27 02:34:04