audio

    16+
    Давлат харидлари

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 декабрдаги ПҚ-4544-сонли «Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ 2020 йил 1 апрелдан бошлаб давлат харидлари бўйича жараён савдоларининг электрон шаклига босқичма-босқич ўтказилиши кўзда тутилган.

    Давлат харидлари жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиниши ва харидларни электрон тартибда амалга оширилиши давлат харидлари бозорида ошкоралик ва рақобатни таъминлаш, нархларнинг пасайишига ва бюджетни тежашга олиб келади.

    Норматив-ҳуқуқий база

    Ўзбекистон Республикаси давлат харидларининг махсус ахборот портали 

    Ушбу Портал Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг 27-моддасига мувофиқ, ваколатли орган томонидан юритиладиган ва давлат харидлари тўғрисидаги эълонлар тўғрисидаги маълумотларни, давлат харидлари натижалари, иштирокчиларнинг таклифлари ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа маълумотларни электрон шаклда кўришни, шунингдек, электрон давлат харидлари тизимлари операторлари томонидан амалга оширилган электрон давлат харидлари тўғрисида киритилган (юборилган) маълумотларни тўплашни таъминловчи веб-сайт (махсус электрон платформа) махсус ахборот портали ҳисобланади.

    Марказий портал давлат харидлари бўйича барча маълумотларни жамлаб, ташқи электрон тизимлар билан электрон ўзаро алоқани таъминлайди.

    Амалдаги электрон савдо майдончалари рўйхати 

    no-data

    • view_icon 773
    Охирги янгиланиш: 2024-03-29 12:22:24